Юртимиз гилос экспорти билан шуғулланувчи дунёнинг камдан кам мамлакатлари сарасига киради.
Ўзбекистон гилос мевасини экспорт қилиш хажми бўйича жахонда 5-ўринда бормоқда. Ушбу кўрсаткич бир қарашда юқори кўринсада, Ўзбекистон имконияти ва салоҳияти бўйича дунёда гилос экспорти етакчисига айланиш қудратига эга. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ўзбек гилос меваси экспортида пешқадамликни қўлга киритиш учун астойдил бел боғлаган. Бизнинг  экологик тоза, фойдали хусусиятларга эга бўлган гилосимизни бир бор бўлсада таътиб кўришни истаган мамлакатлар сон саноқсиз. Уларнинг бу истаги қондирилиши бизнинг экспорт салохиятимизни оширади.  
 

 Шу мақсадда илк бор “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ 2018 йил хосили учун  фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари томонидан етиштирилган гилос мевасини Фьючерс шартномалари орқали xарид қилиб олишни бошлади. Гилос  “UZAGRO” бренди остида экспортга йўналтирилади. 

Гилос меваси қуйидаги нархларда харид қилинади:

I тоифа: “Олий нав” -     24 000 минг сўм/кг. 
II-тоифа: “Ўрта” -           16 000 минг сўм/кг; 
III-тоифа: “Оммабоп”  – 8 000 мингсўм/кг; 

“O’zbekoziqovqatxolding” деҳқон, фермер ҳўжаликлари ҳамда тoморқа ер эгалари билан доимий ва мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида.

Call center: +99871 129 59 59
Электрон манзил: marketing@uzagroexport.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида.