АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг Вашингтондаги офисига номаълум кишилар томонидан конвертда юборилган оқ рангли кукунсимон модда болалар терисига сепиладиган восита бўлиб чиқди. Бу ҳақда терговнинг дастлабки натижаларига иқтибос келтирган ҳолда Fox 5 телеканали хабар берди. 

Аввалроқ маълум қилинганидек, конверт Обама офисида аниқлангандан кейин воқеа жойига полиция ва ўт ўчириш хизмати, ФҚБ ва махфий хизмат ходимлари етиб келишган. Воқеа оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Телеканал маълум қилганидек, конверт Ҳонгконгдан юборилган бўлган.