Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Бош бошқарма Ахборот мультимедия маркази (кейинги ўринларда – Мультимедия маркази) этиб қайта ташкил этилади. Президентнинг янги қарорига кўра, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни қамраб олувчи материалларни ижодий ёндашув асосида тайёрлаш ҳамда кунлик эфирга узатиш, шу жумладан, Интернет тармоғига жойлаштиришни таъминлаш белгиланди:

  • Тошкент шаҳрида содир этилган, айниқса, жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги холис маълумотлар;
  • жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари иш жараёни ва эришилган натижалар ҳақидаги маълумотлар;
  • ички ишлар органлари фаолиятини обрўсизлантирадиган ишончсиз ва нотўғри маълумотларга раддия бериш.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Мультимедия маркази ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ойлик устама тўланиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Бош бошқарма бошлиғига Мультимедия марказига мутахассислар (мухбир, оператор, видеомонтажчи, IT-мутахассис, студия-аппарат мажмуаси муҳандиси ва бошқалар)ни меҳнат бозорининг амалдаги конъюктурасини ҳисобга олиб, тўлов миқдорини белгилаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.