17:53 / 05.03.2018
22163
Фоторепортаж: Қўйлиқда Evos'нинг янги филиали ишга тушди
Фото: Evos

Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасида Evos'нинг орзиқиб кутилган очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига жуда кўп меҳмонлар ташриф буюришди. 

Тадбирга ташриф буюрган аҳолини улкан айиқчалар кутиб олишди. Айниқса, болажонлар айиқчалар билан бирга ўйнаб, завқ олишди. Расмий очилиш маросимидан сўнг барча йиғилганлар учун ёқимли совғаларга бой танловлар ташкил этилди. 

Кечанинг энг кулминацион нуқтаси - бир метрлик ХОТ-ДОГнинг тайёрланиши бўлди. Мазкур жараённи кузатиб турган меҳмонлар улкан ХОТ-ДОГдан татиб кўриш имконига эга бўлишди. Айтиб ўтиш жоизки, катта ҳажмдаги ХОТ-ДОГ Ўзбекистонда илк бора Evos томонидан тайёрланди. 

Фото: Evos
Фото: Evos
Фото: Evos

Шундан сўнг, янги фаст-фуд тармоғида тилларангдаги "жонли" ҳайкалчалар пайдо бўла бошлашди. Профессионал пантомима усталари маросим меҳмонлари ва болажонларга ўзгача кўтаринки кайфият улашишди. 

Фото: Evos
Фото: Evos
Фото: Evos

Эндиликда Evos томонидан тайёрланувчи мазали таомларни Қўйлиқда ҳам тановул қилиш имкони мавжуд. Барчани янги филиалга таклиф этамиз. Қайд этиш жоизки, янги филиал интерьери бошқа тармоқлар дизайнидан ўзгача услуби билан ажралиб туради.

Фото: Evos

Эслатиб ўтамиз, Evos Ўзбекистон ҳудудидаги энг йирик фаст-фуд компанияси ҳисобланади. Компания томонидан ишга тушаётган янги тамаддихоналар аҳоли учун чинакам байрамга айланмоқда. 

Телефон: 203 12 12
Манзил: Қўйлиқ, Фарғона кўчаси, Ченсон ресторани ва Makro супермаркети ёнида. 
Бир инсон учун ўртача чек: 25 минг сўм.

Фото: Evos
Фото: Evos

Реклама ҳуқуқи асосида

Top