Ўқув машғулотлари қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари хизматчиларини қайта тайёрлаш курси;
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари администраторларини қайта тайёрлаш курси;
- Меҳмонхона-ресторан сектори ошпазларининг малакасини ошириш курси;
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари администраторлари малакасини ошириш курси;
- Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари раҳбарларининг малакасини ошириш курси.
Мазкур курсларнинг мақсади ходимларнинг профессионал билим даражаларини ошириш, ишбилармонлик фазилатларини такомиллаштириш, назарий ва амалий билимларини меҳмонхона саноатининг замонавий талабларига жавоб берадиган даражада янгилаш, касбий масалаларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўзлаштиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, курслар камида 20 кишилик таркиб йиғилгандагина очилади.

