Манбада таъкидланишича, 2020 йилга қадар Ўзбекистон миллий авиаташувчиси томонидан эксплуатация қилинаётган мавжуд икки шундай самолётга қўшимча равишда яна тўртта Boeing 787 Dreamliner самолётларини етказиб берилади.
Ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Boeing-787-8 модификацияли икки самолётни эксплуатация қилмоқда. Авиакомпания 2016 йилнинг августи ва ноябрида икки Boeing-787 Dreamliner авиалайнерини қабул қилган.



