14:58 / 21.04.2018
3355
Марат Бикмаев Осиёнинг энг кучли футболчилари рўйхатига киритилди

Осиё футболини ёритиб борувчи Fourfourtwo Asia нашри қитъамизнинг энг кучли 50 нафар футболчисини эълон қилди.

Рўйхатдан Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив» клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам жой олди. 32 ёшли футболчи рейтингнинг 32-поғонасига лойиқ кўрилди.

Марат Бикмаев ўтган мавсумда 26та гол билан Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди. ОЧЛда 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Top