Мазкур тадбирда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси, вилоят прократураси ва “Жануби ғарб” тактик гуруҳ ходимлари иштирок этди. Тадбирда мазкур ташкилотлардан жами 400 нафарга яқин ходим иштирок этди.

Комплекс тадбир давомида Чироқчи тумани, Қаҳрамон қишлоғида яшовчи фуқаро Тажиев Нурали Жомгирович Чироқчи туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида отасидан қолган бир дона, бир нилли, 16 калибрли 1959 йилда ишлаб чиқарилган “ИЖК” русумли ов қуролини топиб олганини маълум қилган.

Бундан ташқари, мазкур туманнинг “Зарбдор” МФЙ, Равот қишлоғида яшовчи 1958 йилда туғилган, ишламайдиган, муқаддам судланмаган Ярматова Мусаллам Бозоровнанинг яшаш жойи ва ҳовлиси кўздан кечирилганида таркибида гиёҳванд модда бўлмиш “Каннабис” ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Ярматова Мусаллам Бозоровнага нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Худди шу жиноят айнан мана шу қишлоқда яшовчи Сайдуллаев Абдиқосим Маҳаммадиевич томонидан ҳам амалга оширилган ва бу фуқарога ҳам ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу комплекс тадбир давом этмоқда.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

