Ҳайкални яратиш билан Нью-Йоркда жойлашган, рассомлар Жейсон Климоски ва Лесли Чанг томонидан бошқарилувчи STUDIOKCA дизайн-студияси шуғулланган. Улар бу ишлари билан жамоатчилик эътиборини дунё океанининг ифлосланиши муаммосига қаратмоқчи бўлишган. Дунё океанида тўпланадиган пластик сув ости жонзотларига катта зиён етказади.
Ҳайкалга изоҳда айни вақтда океанларда 150 млн тонна пластик мавжудлиги айтилган. Бу эса сайёрамиздаги барча китларнинг оғирлигидан кўпроқни ташкил қилади. Гоҳида бу чиқиндилар бутун оролларни ҳосил қилади.
