Тузилманинг марказий элементи — дарахтлар узра қад кўтарган ва атрофдаги гўзал ландшафт манзарасини 360 даражада намоён қилувчи 45 метр баландликдаги спиралсимон минора.
600 метр узунликдаги сайр йўлаги ер устидан, остидан ва дарахтлар орасидан минора томон олиб боради.
Бутун маршрут икки секцияга бўлинади: баландликда энг қадимий дарахтлар орасида сайр қилиш ва баландликдан қўрқадиганлар учун вариант - ерга яқин жойлашган ва ёшроқ дарахтлар сари олиб борувчи йўлак.
Ноёб лойиҳа 2018 йилда амалга оширилади.
