Сурия армияси ҳужуми хавфи остида қолган ташкилот аъзолари АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари илтимосига кўра хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетилган.

Иордания ўз навбатида, ушбу сурияликлар Канада, Буюк Британия ва Германияга жўнатилишини маълум қилган. Иордания ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, «Оқ каскалилар»нинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши таҳдиди остида мамлакат уларни инсонийлик нуқтаи назаридан қабул қилган ва улар айтилган 3 давлатга жўнатиб юборилади.

«Оқ каскалилар» Сурия ҳукумати кучлари ҳамда рус авиацияси ҳужуми натижасида вайрон бўлган бинолар остида қолиб кетган фуқароларга ёрдам бериш ва уларни қутқариш билан шуғулланган. Сурия ҳукумати эса уларга қамоққа олиш билан таҳдид қилган.

Ўз навбатида, Исроил ушбу ҳаракати билан Суриядаги можарога аралашмаслик сиёсати ўзгариб қолмаслигини ва ташкилот аъзоларига фақатгина инсонийлик жиҳатидан ёрдам берганини алоҳида таъкидлаган. Шу билан бирга, Исроил Суриядаги можароларга фақатгина Сурия ҳукумати жавобгар деб ҳисоблашини ҳам таъкидлаган.