Фатҳуллоҳ Гулен 2016 йил июлида армия сафида хизмат қилувчилар орасида тўнтариш қилишга ҳаракат қилишда айбланганидан сўнг унинг тарафдорлари бирин-кетин ишдан бўшатилган. Туркия бу ҳаракат давлат хавфсизлигига жуда катта хавф олиб келишидан хавфсирайди.
Бундан икки йил олдин 2016 йил 16 июлда Туркияда ҳарбий тўнтариш рўй берганди. Асосий воқеалар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. Тўқнашувлар вақтида тинч аҳоли вакилларидан 250 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланганди.











