«Ўша пайтда ёмғирда қолганимнинг мен учун аҳамияти йўқ, ҳаёлим фақат футболчиларда эди. Лука Модрични кўрганимда йиғлаб юбордим. Унинг кўзларида алам борлигини ҳис қилдим. У ўйинни қайта ўтказиб, кубокни қўлга киритишга тайёр эди. Мен унинг учун ва жамоа учун йиғладим» - деди Грабар-Китарович.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати тақдирлаш маросимида Москвада кучли ёмғир ёғган ва ФИФА президенти Жанни Инфантино, шунингдек, Россия, Франция ва Хорватия етакчилари Владимир Путин, Эмманюэль Макрон ва Колинда Грабар-Китарович ёмғир остида қолган, зонт эса фақат Инфантино ва Путинга келтирилганди. Макрон ва Грабар-Китарович эса футболчиларни жала остида тақдирлашганди.