8277.53 USD +6.26

9451.28 EUR +76.62

125.56 RUB +3.77

10625.9 GBP -105.28

13:44 / 08.08.2018 95451

GM Uzbekistan иккиламчи бозор нархи ва спекулятив таклиф ҳақида изоҳ берди

Фото: GM Uzbekistan

GM Uzbekistan’нинг Ўзбекистон бўйича чакана нархи ва талаби юқори автомобиллардаги иккиламчи бозор нархи ўртасидаги катта фарқ ушбу моделлар учун спекулятив таклифни шаклланишига олиб келди. Бу ҳақда компания Халқаро пресс клубнинг материалида маълум қилган.

“Бошқача қилиб айтганда, кўплаб харидорлар шу каби автомобилларни (Дамас, Лабо, Малибу) онлайн-портал орқали сотиб олиш учун навбатда турибди. Талаби юқори моделларни шахсий фойдаланиш учун сотиб олишни истаган харидорлар уни иккиламчи бозорда жуда катта нархда сотиб олишларига тўғри келмоқда”, - дейилади хабарда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, таклиф қилинаётган нархлар оширилиши қуйидаги масалаларни ҳал қилади:

1. GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг ички бозордаги нарх белгиланишида мувозанатни тиклаш ва иккиламчи бозор нархи билан тафовутни бартараф этиш, шунинг оқибатида фуқаролар учун автомобиль сотиб олишдаги талаби мутаносиблигини таъминлаш;

2. Талаби юқори автомобилларни спекулятив операцияларини бартараф қилиш, ва харидорларни ушбу моделларни фуқаролар томонидан олиб сотиш учун эмас, балки мақсадли фойдаланиш учун ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри сотиб олинишини таъминлаш.

Компаниянинг таъкидлашича, нархларни асослаш учун қабул қилинадиган автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда GM Uzbekistan АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади. 

Top