Гутеррешнинг сўзларига кўра, Аннаннинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилиб олган.
«Кўп жиҳатдан Кофи Аннаннинг ўзи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эди», - дея маълум қилди Гутерреш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош Котиби Кофи Аннан 80 ёшида вафот этгани хабар берилганди.
Кофи Аннан 1997-2006 йилларда БМТнинг еттинчи бош котиби бўлган, 2001 йилда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.











