
Тадбирда адлия вазири ўринбосари – ректор Есемурат Каньязов, проректор Мансурхон Камалов, Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси раҳбари Эдуард Стипрайс, Юристлар халқаро комиссиясининг катта маслаҳатчиси Тимур Шакиров, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, Касаба уюшмаси вакиллари, амалиётчи адвокат ва юристлар, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш орқали фуқаролик жамиятини ривожланишининг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари, Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқи ривожланишининг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари (Халқаро меҳнат ташкилотининг стандартлари), халқаро ва миллий меҳнат ҳуқуқининг ўзаро нисбати билан боғлиқ муаммоларига оид мунозаралар ўтказилди.










