Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов бу бокс оқшомида дебют қилди.

Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланган кечанинг илк жангида Мадримов мексикалик кучли рақиб Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) билан муштлашди.

WBA Intercontinental камари ўртага тикилган жанг ўзбекистонлик боксчи устунлигида кечди. Иккинчи раунддаёқ рақибни нокдаун ҳолатига туширган Мадримов 10 раундга мўлжалланган жангнинг 6-раундида муддатидан олдин ғалабага эришди. Рефери мексикалик боксчи жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, Мадримов профессионал боксдаги илк жангидаёқ WBA Intercontinental камарини қўлга киритди.

Фото: Twitter / @Main_Events
Фото: Twitter / @Main_Events
Фото: Twitter / @Main_Events

Mover.uz'да кўриш