Унинг сўзларига кўра, Польша Қўшма Штатлар хавфсизлиги ва президент Дональд Трампнинг глобал стратегиясида ўта муҳим роль ўйнайди.
Элчининг қўшимча қилишича, Россия «фитналардан воз кечмайди, шу сабабдан Польша минтақа барқарорлигининг асоси бўлиб қолиши керак».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Украина ва Россияни вазминликка чақирганди. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Бартош Чихоцкий журналистларга маълум қилган.











