«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг Kun.uz'га маълум қилишича, байрам концертида илк маротаба куй-қўшиқларнинг барчаси жонли ижро этилади, яъни тантанада фонограммадан фойдаланилмайди.
Шунингдек, кечада чиқиш қилувчи хонандалар таркиби етмиш фоизга янгиланган бўлиб, бунда ташкилотчилар янги истеъдод эгаларининг иштироки таъминланишига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Сценарийдан уч йўналишдаги: анъанавий ва академик ижро санъати намуналари ҳамда эстрада вакилларининг жонли чиқишлари ўрин олган.



