"Сўровлар одамлар гуманитар инқироз ва Мексика билан чегарадаги жиноятчилик таҳдидини англай бошлаганини кўрсатмоқда. Уларнинг сони тез ўсмоқда, бу рақам 50%га етди. Тез орада демократларга жиноий партия сингари муносабатда бўлишади", деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Шунингдек Дональд Трамп "АҚШ томон йўлга чиққан мигрантларнинг янги карвонини фақатгина девор, пўлат девор тўхтатиб қолиши мумкин" деган хулосани билдирди.
Трамп демократларни "сиёсий ўйинлар ўйнашни бас қилишга ва ҳукумат ишини тўлиқ тиклашга" чақирди.



