ЙТҲ 2018 йил 17 ноябрь куни Саратов области Озинский тумани ҳудудидан ўтувчи А-298 федерал автомобиль йўлининг 225-км.да содир бўлган. Йўловчи автобуси темир йўл поезди кесишмасида юк поезди билан тўқнашган. Натижада Ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди ҳамда ҳайдовчи ва унинг шериги, Қозоғистон фуқаролари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Полиция 61 ёшли автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очди.

«Ҳайдовчига РФ Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисмида - «Икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш» - назарда тутилган жиноятни содир этиш бўйича айблов қўйилди. Айни пайтда жиноят иши материаллари полиция терговчилари томонидан судга юборилди», - дейилади хабарда.

Ҳайдовчи етти йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Полиция аниқлашича, айбланувчи Kaessbohrer автобусини бошқариб, кўриш масофаси ёмон бўлган шароитда светофорнинг тақиқловчи чироғи ҳамда товуш сигнализациясига эътибор бермай темир йўл кесишмасига чиқиб кетган ва яқинлашиб келаётган поездни сезмаган.