8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

08:42 / 02.02.2019 40107

Ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳақи хайрия фондига ўтказилмоқда. Вазирлик изоҳ берди

Фото: KUN.UZ

Қатор ОАВ хабарига кўра, Самарқанд вилоятида 26 январь куни «дарсдан кейин» ҳашар деб аталган тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳақи «Маҳалла» фонди ҳисобига ўтказилган.

Самарқанд вилояти ХТБ раҳбари буйруғида «ўз ташаббусларига кўра ихтиëрий равишда» деб ëзилган бундай пул ўтказиш жараëни амалда кучли босим остида олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, буйруқда «Вазирлар Маҳкамасининг Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги 2019 йил 22 январдаги 41-Ф-сонли фармойиши ҳамда вилоят ҳокимлигининг 23 январдаги 05/01-11 сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин»¸ деб ëзилган. Буйруқнинг 3-бандида «таълим муассасаларида меҳнат қилаëтган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги» маблағни «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими банкдаги рақамига 5 февралга қадар ўтказилишини таъминлаш сўралган.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг масъул ходими билан боғланди.

Унинг билдиришича, 2018 йил 10 майдаги 349-сонли «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорнинг 2-бўлим «а» бандига кўра, умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамаси тегишли ҳужжати мавжуд бўлгандагина ташкил этиш мумкин.

Қайд этилишича, 26 январь кунги ҳашар Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан ташкил этилган.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 январдаги 41-ф-сонли фармойишига кўра, 2019 йил 26 январь куни умумхалқ экология хайрия ҳашари муносабати билан ташкилотларда ишлайдиган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари уларнинг ўз ташаббусига кўра хайрия қилишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Пулга келсак, ўз ташаббусига кўра дейилган, беришни истамаса бунга ҳақи бор», - деди вазирлик вакили.

Top