
Чемпионат натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 7 та медални – 2 олтин, 2 кумуш ва 3 бронзани қўлга киритди. Ольга Забелинская Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензияга эга бўлиб, у ерда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Чемпионат «Eurosport» эфирида намойиш этилди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги кўмагида ҳаво орқали видеотасвирга олиш ишлари амалга оширилди.









