8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

08:16 / 15.05.2019 27485

Путин: Россия АҚШ билан муносабатларни тиклашни хоҳлайди

Фото: AP

Россия президенти Владимир Путин Қўшма Штатлар билан тўлақонли муносабатларни тиклашга интилаётгани ҳақида маълум қилди. Бундай баёнот сешанба куни Россиянинг Сочи шаҳрида АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашув давомида берилди.

Путин давлат котиби Помпео билан суҳбатда АҚШ президенти Дональд Трамп «Россия-Америка алоқалари ва муносабатларини қайта тиклаш ниятидалиги» ҳақидаги ўз таассуротларини гапирди. Путин Сочидаги «Бочаров Ручей» резиденциясида Помпео билан музокаралар аввалида журналистлар олдида чиқиш қилиб, шу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар беради Reuters.

Владимир Путин 2016 йил АҚШдаги президентлик сайловларига Россия аралашуви бўйича махсус прокурор Роберт Мюллернинг ҳисоботи эълон қилинганига ҳам изоҳ берди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, «Мюллер комиссияси ишининг ғайритабиий эканига қарамасдан, унга раҳмат дейиш керак, умуман олганда, у объектив текширув ўтказди». Россия президентининг айтишича, Мюллер ҳисоботи «АҚШ амалдаги маъмурияти ва Россия ўртасида ҳеч қандай тил бириктириш бўлмаганини тасдиқлади».

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда АҚШ ва Россия стратегик барқарорликни сақлаб қолиш, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, минтақавий инқирозларни бартараф этиш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш ва дунёда қашшоқликни йўқотиш соҳасида умумий манфаатларга эга. Иқтисодий соҳада, жумладан «жаҳон энергетика бозорларида барқарорлик» масалалари катта қизиқиш уйғотади.

Майк Помпео Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан мулоқотни «самарали», деб атади. Давлат котибининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Россия «умумий манфаатларга эга ва мамлакатларимиз ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалар мавжуд».

Top