8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

08:45 / 29.05.2019 15299

«Челси» ва «Реал» Азар трансфери бўйича келишувга эришди

Фото: REUTERS

«Челси» яримҳимоячи Эден Азарни «Реал»га тахминан 115 млн фунтга (130 млн евро атрофида) сотишга тайёр, деб хабар тарқатди The Sun.

Нашр маълумотига кўра, ушбу қарорни бевосита «кўклар» хўжайини Роман Абрамович қабул қилган. «У бир йилдан кейин эркин агентга айланадиган футболчини қўлдан чиқаргандан кўра сотиб юборишга буйруқ берган», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «Челси» трансфердан 100 млн фунт олади, яна 15 млн фунт турли бонуслар кўринишида тўланиши кутиляпти.

Азарнинг «Реал» билан шартномаси эса 4 йил муддатга мўлжалланиб, унга асосан вингерга ҳафталик 400 минг фунт маош тайинланади.

Аввалроқ вингер иккала клубга трансфер борасида келишиб олиш учун 4 июнга қадар муҳлат бергани хабар қилинган эди.

Шунингдек, «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес куни кеча берган интервьюсида ушбу бельгиялик плеймейкерни шу йил ёзда сотиб олишига умид қилаётганини билдирганди.

«Биз бир неча йилдан буён Эден Азарни «Реал»га олиб келишга ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламанки, у шу ёзда сафимизга келиб қўшилади», – деганди у.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли хавбек «Челси»да 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

10-рақам эгаси якунланган мавсумда Англия чемпионатининг фақат битта турини ўтказиб юборди – 37 ўйинда қатнашиб, 16та гол урди ва 15та голга узатма берди; бу билан гол+пас тизимида чемпионатнинг энг яхши футболчисига айланди.

Top