8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

11:10 / 02.06.2019 20750

Неймар жинсий зўравонликда айбланмоқда

«ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жинсий зўравонликда айбланмоқда.

31 май куни Сан-Паулунинг Санто Амаро тумани полиция маҳкамасига 27 ёшли футболчи устидан шикоят тушган.

Ўз шахси сир қолишини сўраган аёл Неймарни ўзига нисбатан жинсий зўравонликда айблаган. Унинг айтишича, бу воқеа 15 май куни Парижда рўй берган.

UOL Sport нашри ихтиёрида ушбу форвард жинсий зўравонлик қурбони бўлгани тахмин қилинаётган аёл билан инстаграм орқали танишганини исботловчи далиллар бор.

Хабарда айтилишича, улар ўзаро мулоқотдан кейин Парижда учрашишга келишишган, Неймарнинг дўсти Галло қизнинг Парижга саёҳат қилиши учун керакли ҳужжатларни тайёрлаб берадиган бўлган.

15 май куни қиз Париждаги Sofitel Paris Arc de Triomphe меҳмонхонасида бўлган, маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида Неймар у жойлашган номерга маст аҳволда кирган.

Шикоятчининг айтишича, у 17 май куни Бразилияга қайтган, аммо аввалига жуда қўрқиб кетганидан полицияга мурожаат қилмаган.

Полиция текширув ишларини бошлаган. Неймарнинг яқинлари футболчи бу вазият бўйича изоҳ бермаслигини айтишган.

USA Today нашри хабар қилишича, футболчининг отаси Неймар да Сильва бу ҳолатда жинсий зўравонлик бўлганини рад этмоқда.

«Вазият мураккаб. Агар тезда ҳақиқатни аниқламасак, муаммолар қор уюмидек катталашади.

Агар ўғлимнинг бу аёл билан ёзишмаларини очиқлашга тўғри келса, очиқлаймиз», – дейди Неймар.

Унинг сўзларига кўра, жинсий алоқа икки томон розилиги билан бўлган. Бундан ташқари, унда Неймар аёлнинг ҳуқуқшуноси томонидан шантаж қилинганига оид фактлар бор (фотография ва гувоҳлар кўрсатмаси).

Агар зарурат туғилса, Неймар ўз ҳуқуқини судда ҳимоя қилиши айтилган.

Теглар

Top