Унинг ёзишича, курс тушишидан ярим соатча аввал номаълум шахс Америка биржасида 25 минг BTC сотган ҳамда икки соатдан сўнг криптовалюта нархи 8 минг доллардан пасайгач барча валютани қайтариб сотиб олган.
«Кимдир 215 млн долларга 25 000 BTC сотгани ва бироздан сўнг 200 млн долларга қайтариб сотиб олганини сезиш қийин эмас. У чўнтагига 15 млн доллар ишлади ва қўлидаги барча криптовалютасини ҳам сақлаб қолди», — деди Makoveli.
🚨 🚨 🚨 🚨 🚨 🚨 🚨 🚨 🚨 🚨 25,160 #BTC (213,365,388 USD) transferred from unknown wallet to #Coinbase
— Whale Alert (@whale_alert) June 3, 2019
Tx: https://t.co/qOcVbVSg0b
Ҳозирда рақамли пуллар бозори капитализацияси 250 млрд доллар атрофида бўлиб, амалда ҳеч ким томонидан тартибга солинмайди.











