8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

12:06 / 15.06.2019 8810

Молдовалик мухолифатчилар мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда

Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters

Молдова президенти Игорь Додонга мухолифатда бўлган молдовалик сиёсатчилар мамлакатни тарк этмоқдалар. Бу ҳақда TV8 телеканали хабар берди. 

Таъкидланишича, пойтахт Кишинёвдан Истанбул, Одесса, Москва ва Лондон томон бир нечта бизнес-жет жўнаган. Тахмин қилинишича, улардан бирида Молдова демократик партияси етакчиси Владимир Плахотнюк ва унинг тарафдорлари учиб кетган.  

Таъкидланишича, Демократик партияда ушбу вазиятга изоҳ берилмаган.

Бундан ташқари, чегара пунктларидан бири Молдованинг собиқ бош вазири Юрий Лянкэ пайқалган. 8 июнгача у мамлакат бош вазирининг Европа билан интеграция бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

8 июнда социалистлар Acum альянси билан Демократик партияга қарши чиқишга келишиб олишган. Натижада парламентга социалистлар етакчиси Зинаида Гречаний, ҳукуматга Acum етакчиларидан бири Майя Санду раҳбарлик қила бошлаган. Демократлар бу вазият юзасидан конституциявий судга мурожат қилишган, суд юқоридаги қарорларни конституцияга зид деб топган.
 
Шундан кейин Додон собиқ бош вазир Павел Филип унинг ўрнига парламент тарқатилиши ҳақидаги фармонни имзолай олиши учун ўз мажбуриятларидан четлатилган. Бироқ Додон буни ҳокимиятнинг эгаллаб олиниши деб ҳисоблаб, Филип фармонини бекор қилган. Демократик партия янги парламент ва ҳукуматни тан олмай, давлат муассасаларига кириш жойларини тўсиб қўйган. 14 июнда эса Додон томонидан истеъфога чиқарилган Филип ҳукумати истеъфога кетишга рози бўлган.

Top