8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

13:20 / 19.06.2019 19022

Неймар: «Барселона»га қайтмоқчиман»

Фото: Reuters

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар клуб президенти Носир Ал-Хелайфига ёзги трансферлар дарчаси вақтида клубни тарк этиб «Барселона»га қайтиш ниятида экани ҳақида айтган.

«Бу ерда тўп тепишни истамайман, уйимга қайтмоқчиман. У ерни тарк этмаслигим керак эди, — дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда AS нашри Mundo Deportivo манбасига асосланган ҳолда.

Неймар «Барселона» сафида 2013 йилдан 2017 йилга қадар тўп сурган, кейин 222 миллион евро эвазига «ПСЖ»га трансфер қилинганди. Айни вақтда бу футбол тарихидаги рекорд даражадаги трансфер бўлиб турибди.

Форвард ОАВда бир неча марта парижликлар клуби сафида ўзини бахтиёр ҳис қилмаётгани ҳақида айтиб чиққан ва Испанияга қайтиш истагини билдирганди.

Бразилиялик футболчига «Барселона»дан ташқари «Реал» ҳам жиддий даъвогар бўлиб турибди.

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг клуб раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашган. Бундан аввалроқ Ал-Хелайфи «ПСЖ»нинг юлдузли футболчиларини танқид қилиб, клуб ишга жиддий ёндашмаётган футболчилари билан хайрлашишга тайёрлигини маълум қилганди.

«Неймарни шартнома имзолашга ҳеч ким мажбурламаган», дея баёнот берган эди парижликлар президенти.

Теглар

Top