9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

00:01 / 21.06.2019 36584

Кениялик аёл спортчи эркак бўлиб чиқди

Фото: NT.co.ke / Твиттер

Кениялик енгил атлетикачи аёл, допинг қўллагани учун дисквалификация қилинган Шиейс Чепкосгей эркак бўлиб чиқди. Бу алдовни турма нозирлари фош қилишган.

Nairobi News нашрининг хабар беришича, Чепкосгей 14 июнда Кениядаги клиникалардан бирида ўзини ҳамшира қилиб кўрсатиб юргандан кейин ҳибсга олинган. 

Чепкосгей панжара ортига жўнатилганда, у аслида эркаклиги фош бўлган. Тиббий кўрикдан кейин эса бу ўз тасдиғини топган.

Чепкосгейнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан паспорт ва миллий индентификация картаси бўлган.

Сўроқ вақтида Чепкосгей эркаклигини ва спорт билан шуғулланишни бошлаганда ҳужжатларда ўзини аёл қилиб кўрсатганини тан олган.

Чепкосгей Малайзиядаги яриммарафонда олинган допинг намунасида тақиқланган тестостерон, андростерон ва этиохоланон моддалари аниқлангандан кейин 2016 йилда мусобақалардан 4 йилга четлатилган.

Top