8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

08:28 / 27.06.2019 7027

Де Лигт «Ювентус» билан битим шартларини келишиб олди

Фото: Associated Press

Аякс» сардори Маттейс де Лигт «Ювентус»га ўтишга яқин, деб маълум қилди Sky Sports.

Манбага кўра, де Лигт итальян клуби билан тузилажак шартноманинг энг асосий деталлари юзасидан келишувга эришган.

Унга асосан, битим 5 йилга мўлжалланган бўлади ва унга турли бонуслар билан бирга йилига 12 млн евро маош тўланади.

Эндиликда Турин ва Амстердам клублари трансфер қиймати борасида келишиб олса бас.

Эслатиб ўтамиз, де Лигтга узоқ вақт «Барселона» асосий даъвогар сифатида кўриб келинди, аммо ҳимоячи якунда бу вариантдан воз кечишга қарор қилди. Унинг бундай йўл тутишига молиявий омиллар ва Каталонияда етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаслик эҳтимоли сабаб бўлгани айтилмоқда.

Баъзи хабарларга қараганда, «Барса» де Лигт ўрнига «МЮ»дан Виктор Линделёфни олмоқчи.

Top