Муҳиддин Бўжек учрашувдан мамнун эканини билдирди: «Муваффақиятларингиз билан қутлайман ва уларнинг давомли бўлишини тилайман. Ўзбекистон ва Туркия қардош мамлакатлар, сизнинг ғалабангиз бизники ҳамдир», деди шаҳар ҳокими.

Шаҳрам Ғиёсов Анталияга биринчи марта келганини айтиб, тадбир ҳақида атрофлича маълумот берди. Бу очиқ машғулотни ўзи учун муҳимлигини таъкидлаган боксчи, ёшларни зарарли иллатлардан узоқлашиб, спортга тарғиб қилиш бўйича бу каби тарғибот тадбирлари дунёнинг бошқа давлатларида ҳам шоу сифатида уюштирилишини маълум қилди.

Шаҳрам Ғиёсов ёшларни наркотик ва тамаки чекишдан узоқлашиш мавзусига бағишланган очиқ машғулотини 14 сентябрь куни Анталия Коняалти Ачикхава театрида ўтказди.



