18:20 / 10.10.2019
0
23775
Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхободга етиб борди.

Олий мартабали меҳмонни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев кутиб олди.

МДҲ саммитининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. Саммит доирасида Президентимизнинг қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top