13:30 / 11.10.2019
0
7594
213 грамм қуйма тиллаларни оғзига солиб, хорижга учмоқчи бўлган шахс божхоначилар томонидан қўлга олинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхона органлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

“Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари хорижга учиб кетиш мақсадида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатларини тезкор кузатувга олишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Шундан сўнг ушбу фуқаро замонавий сканер қурилмаси ёрдамида холислар иштирокида текширувдан ўтказилганда унинг қинғир режаси фош этилди.

Қарангки, ушбу шахс ўз оғиз бўшлиғига умумий вазни 213 граммни ташкил этувчи 2 дона қуйма тилла бўлакларини солиб, хорижга учиб кетишни режалаштирган экан.

Аммо, унинг бу найранги иш бермади. Қонунбузардан умумий қиймати 70 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи қуйма тилла бўлаклари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top