08:27 / 21.10.2019
0
7338
Сардор Умурзоқов Кристин Лагардга Ўзбекистон президентининг расмий мактубини топширди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Eвропа Марказий банки раиси Кристин Лагард билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган. 

Учрашув давомида Кристин Лагардга EMБ раҳбари лавозимига сайлангани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг табриги ва самимий истаклари битилган расмий мактуби топширилди.

Учрашувда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, улар билан боғлиқ долзарб масалалар: замонавий тартибга солиш механизмларини жорий этиш орқали иқтисодиётни эркинлаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро ривожланиш институтлари маблағларини янада фаол жалб қилиш, капитал бозорини ривожлантириш, ҳудудий ва тармоқ ривожлантириш дастурлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари ҳақида гапирганда, учрашувда салоҳиятли ҳамкорлик ва Республика ҳукуматига мамлакатни ўзгартириш жараёнларини жадаллаштириш ва ислоҳотларнинг такрорланмаслигини таъминлашда амалий ёрдам бериш масалалари кўтарилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top