01:25 / 30.10.2019
0
4405
Ла Лига. «Атлетико» очко йўқотди

Испания Ла Лигасининг 11-тур ўйинларига старт берилди.

Фото: Twitter/LaLiga

«Атлетико» меҳмонда «Алавес»га қарши баҳс юритди ва ғалабани қўлдан чиқарди. Дастлаб ўйиннинг 70-дақиқасида Альваро Мората мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 83-дақиқада эса мезбонлар Лукас Переснинг голи эвазига мувозанатни тиклашди.

Ушбу дурангдан сўнг «Атлетико» очколари сонини 20тага, «Алавес» эса 12тага етказиб олди.

Ла Лига, 11-тур

Алавес – Атлетико 1:1

29 октябрь, «Эстадио Мендисорроса»
Гол: Лукас Перес (83) – Мората (70).
Алавес: Пачеко, Магальян, Лагуардиа, Падилья, Дуарте, Вакасо (Бёрк, 75), Алеиш Видаль, Ману Гарсия, Риоха (Понс, 68), Лукас Перес, Хоселу (Мина, 88).
Атлетико: Облак, Эрмосо, Лоди, Арьяс, Фелипе, Льоренте (Парти, 46), Эррера (Мората, 60), Сауль, Лемар, Корреа, Диего Коста (Коке, 70).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (16), Вакасо (29), Лагуардиа (61), Фелипе (75), Ману (89), Эрмосо (89).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top