04:08 / 24.11.2019
0
6967
Ла Лига. «Реал» ўз майдонида ишончли ғалабага эришди
Фото: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 14-турида «Реал» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, Бензема, Вальверде ва Модрич томонидан урилган голлар эвазига навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Эътиборлиси, ўйинда ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Виллиан очганди.

Ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 28тага етказиб, яна пешқадам «Барселона»га етиб олди. «Реал Сосьедад» эса 23 очко билан 5-ўринда турибди.

Ла Лига, 14-тур

Реал Мадрид – Реал Сосьедад 3:1

23 ноябрь, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Бензема (37), Вальверде (47), Модрич (74) – Виллиан (2).
Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Менди, Рамос, Вальверде (Кроос, 76), Каземиро, Родриго (Бейл, 67), Модрич (Иско, 83), Азар, Бензема.
Реал Сосьедад: Ремиро, Элустондо, Льоренте, Монреаль, Сальдуа, Мерино, Эдегор, Порту (Янузай, 73), Субельдия, Оярсабаль (Исак, 80), Виллиан Жозе.
Огоҳлантиришлар: Рамос (52), Сальдуа (84).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top