"Вазирларга учинчи ва тўртинчи тоифадаги ходимлар ўрнига сунъий онг технологиясидан фойдаланишга буйруқ бердим. У бюрократик вазифани одамлардан кўра тезроқ бажаради",-деди Видодо.

Индонезия иқтисодиёт вазири Аирлангга Хартартонинг айтишича, ушбу технологиядан хусусан, давлат лицензияларини беришда фойдаланилади.

"Сунъий онг автоматик баҳолаш тизимига асосланиб рухсатномаларни расмийлаштириш имконини беради", - деди у.