Томонлар молиявий келишув шартларини маълум қилмади, аммо келишувга кўра GM-AVTOVAZ маълум бир вақт давомида Chevrolet бренди остидаги Niva автомобилларини чиқариш ва сотишда давом этади. Ушбу муддат тугагач, автомобиллар Lada бренди остида чиқа бошлайди.
АвтоВАЗнинг ўз маълумотларига кўра, компания Россиянинг енгил ва тижорат автомобиллари бозорининг 21 фоизини эгаллаган. 2018 йил якунларига кўра, компания бир неча йилдан буён илк марта 5,86 млрд рубль соф даромад олиб, фойда билан чиқди.



