“Ўзбекистан темир йуллари” АЖда маълум қилинишича, воқеа 25 январда соат 14:20 атрофида электр-манёвр локомотиви ВЛ-60 2157’нинг иккинчи машинисти кабинасида юз берган. Ёнғиннинг дастлабки сабаби кабинанинг иситиш тизимидаги қисқа туташув бўлган. Ёнғин локомотив машина бўлимининг юқори кучланишли камерасига ўтмаган ва ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан тезда бартараф этилган.
Назарбекда ҳаракатланаётган локомотивда ёнғин содир бўлди (видео)
05:11 / 26.01.202017 4201 мин
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидан ўтувчи темир йўл орқали ҳаракатланаётган поезднинг локомотиви ёнаётгани видеоси тарқалди.


