00:31 / 31.01.2020
4
26190
2003 йилда кашф қилинган антитана Хитойдаги коронавирусни йўқ қила олиши аниқланди
Фото: ТАСС

Хитойлик молекуляр биологлар 2003 йилдаги атипик зотилжам (SARS) эпидемияси вақтида кашф қилинган антитаналардан бири Хитойда авж олган янги турдаги коронавирус 2019-nCoV’ни йўқ қила олиши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда bioRxiv электрон илмий кутубхонада чоп этилган мақолада айтилган.

“SARS вирусини бартараф этувчи CR3022 антитанаси 2019-nCoV вирусига ҳам фаол бирикиши аниқланди. Шу билан бирга, кучлироқ бўлган m396 ва CR3014 антитаналари коронавирусга таъсир қила олмаган, бу эса янги вирус инсон ҳужайраларини зарарлашида ёрдам берувчи оқсил ўзига хос структурага эгалигидан дарак беради”, дейилган мақолада.

Олимлар эътиборига вирус инсон ҳужайраларига кириш учун қўллайдиган RBD оқсили тушган. Айнан шу оқсилга антитана асосидаги восита қўлланмоқчи.

Ухандаги вирусология институти ва Шанхайдаги Фудань университети олимлари бу кашфиёт уларга CR3022 моддаси коронавирусга бирлаша оладиган бошқа антитаналар билан комбинацияда вируснинг тарқалишини тўхтатиш ва у келтириб чиқарувчи зотилжамни даволаш учун илк воситаларни тезроқ яратишга умид беришини айтишган.

Ҳозирда олимлар беморларнинг қонлари намуналарини ўрганиб, коронавирус билан CR3022’дан фаолроқ бирикадиган бошқа антитаналарни топишга умид қилишмоқда.

Мавзу
Хитой коронавируси
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top