16:31 / 14.02.2020
2
36324
Неъматов Помпеонинг Ўзбекистон коронавирусга қарши курашолмаслиги ҳақида айтгани тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун зарурий чоралар кўряпти ва хориждаги фуқароларига керакли ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов айтиб ўтди.

Майк Помпео/Фото: REUTERS/Kevin Lamarque/Pool

«Ўзбекистонга шахсий рейслар билан 579 кишини олиб келдик, элчихона саъй-ҳаракатлари билан учинчи мамлакатлар орқали 2 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди. Бугун бу ишни давом эттиряпмиз. Энг бошиданоқ Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларимизга ёрдам бериш учун барча ишларни амалга ошириб келяпти», - дея жавоб берган Илҳом Неъматов Kun.uz мухбирининг АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши кураша олишига шубҳа билдиргани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан берган саволига. 

Неъматов бу жиддий муаммо экани ва Хитой вирус тарқалишига йўл қўймаслик учун имкони борича ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Хитой томонидан коронавируснинг тарқалиши камайиб бораётгани ҳақида маълумот оляпти.

Бундан аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео гўё Ўзбекистон ва Қозоғистон коронавирусга қарши кураша олмаслиги, шу туфайли АҚШ бу мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилгани тўғрисида хабар тарқалганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top