01:20 / 16.02.2020
0
8962
Diamond Princess лайнерида яна 67 киши коронавирусга чалингани аниқланди
Фото: Reuters

Аввалроқ Япония ҳукумати 11 нафар йўловчига кемани тарк этишга рухсат берганди. Улар ёши 80дан ошганлар бўлиб, соғлигида коронавирус билан боғлиқ бўлмаган муаммолар пайдо бўлган.

Японияда карантинда сақланаётган Diamond Princess круиз лайнери бортида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ яна 67та ҳолат қайд этилди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Кацунобу Като.

Шундай қилиб, ОАВнинг қайд этишича, кема бортида коронавирусга чалинганлар сони 285 нафарга етган.

Шу боис барча йўловчилар ва экипаж аъзолари кема бортида карантинда сақланмоқда. 

Аввалроқ Япония ҳукумати 11 нафар йўловчига кемани тарк этишга рухсат берганди. Улар ёши 80дан ошганлар бўлиб, соғлигида коронавирус билан боғлиқ бўлмаган муаммолар пайдо бўлган. Улар қуруқликда карантинга жойлаштирилган.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 66,5 минг кишига етган, 1,5 минг киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top