00:33 / 01.03.2020
0
9008
АПЛ. «Ливерпуль» «Уотфорд»га йирик ҳисобда ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди
Фото: Twitter/PremierLeague

Англия Премьер-лигаси 28-тури доирасидаги «Уотфорд» - «Ливерпуль» учрашуви сенсацион натижа билан якунланди.

Ушбу ўйингача чемпионатда 19-ўринда бораётган «Уотфорд» клуби чемпионлик сари тобора яқинлашаётган «Ливерпуль» жамоасини ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда Исмоил Саррнинг дубли ва Трой Динининг голи Юрген Клопп жамоасининг Премьер-лига ушбу мавсумидаги илк мағлубиятни тан олишига сабаб бўлди.
Мағлубиятга қарамай, «Ливерпуль» 79 очко билан пешқадамликни давом эттираётган бўлса, «Уотфорд» 27 очко йиғиб 17-ўринга кўтарилиб олди.

Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль» бунгача фақатгина «МЮ»га қарши ўйинда очко йўқотганди (1:1).

АПЛ. 28-тур. 29 февраль

Уотфорд – Ливерпуль 3:0
Голлар: 1:0 – 54 Сарр, 2:0 – 60 Сарр, 3:0 – 72 Дини. 
Уотфорд – Фостер, Фемения, Кэткарт, Кабаселе, Мазина, Дукуре, Капу, Хьюз, Сарр (Пуссетто, 82), Дини, Деулофеу (Перейра, 37).
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Ловрен, Окслейд-Чемберлен (Ориги, 65), Вейналдум (Лаллана, 61), Фабиньо, Мане, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 79).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top