09:35 / 01.03.2020
0
4149
Тожикистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Тожикистонда 1 март куни парламентнинг қуйи палатаси - Мажлиси намояндагонга сайловлар бўлиб ўтмоқда. Фуқаролар 63 депутатни сайлашлари керак бўлади.

Фото: Wikipedia

Шу муносабат билан республикада маҳаллий вақт билан соат 6дан 3412 та сайлов участкаси ўз ишини бошлаган.

Тожикистоннинг овоз бериш ҳуқуқига эга 4,9 млн фуқароси 63 депутатни сайлашлари керак бўлади. Депутатларнинг 41 нафари бир мандатли, 22 нафари партия рўйхатлари бўйича сайланади. Овоз бериш соат 20гача давом этади.

Сайловлар 50 фоиздан кўпроқ овоз берувчилар иштирок этса, бўлиб ўтган деб топилади. Турли халқаро ташкилотлардан 230дан кўпроқ кузатувчи сайловлар боришини кузатиб боради.

Сайловолди кампанияси 7 та партия иштирокида ўтган: Тожикистон Халқ-демократик партияси, Аграр партия, Иқтисодий ислоҳотлар партияси, Демократик партия, Социал-демократик партия, Социалистик партия ва Коммунистик партия.

Сайловларнинг дастлабки натижалари 2 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top