11:04 / 04.03.2020
10
82123
UzAuto Motors автомобиллар сотувини вақтинчалик тўхтатмоқда

Бу инвентаризация амалга оширилишига боғлиқ экани айтилган 

Фото: Аскар Якубов

UzAuto Motors автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатмоқда. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.

«UzAuto Motors компанияси инвентаризация амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатади», - дейилади хабарда.

Билдирилишича, компания инвентаризация тугагани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабардор қилади.

Шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Аввалроқ, коронавирус оқибатида Chevrolet Equinox’нинг Ўзбекистонга етказиб берилиши кечикиши мумкин экани хабар қилинганди.

Билдирилишича, бугунги кунда авж олаётган коронавирус сабабли кўпгина автомобиль ишлаб чиқарувчиларда Хитойда ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмларни етказиб берилишида муаммо юзага келгани сабабли ўз заводларида ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб қўйди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top