12:15 / 06.03.2020
0
14297
«Коронавирус - инсониятнинг умумий душмани»: Хитой коронавирус тарқалиши учун узр сўраш ниятида эмас

Хитой ташқи ишлар вазирлиги биринчи марта Ухан шаҳрида қайд қилинган коронавируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалиши учун Хитойнинг ўзини оқлашига бирор сабаб кўрмаяпти. 

Фото: Getty Images

Вазирлик вакили Чжао Лицзянь АҚШнинг Fox News телеканали сиёсий шарҳловчиси Жесси Уоттерснинг Пекин коронавирус эпидемияси учун узр сўраши кераклиги ҳақидаги сўзларига шундай жавоб берди.

“Коронавирус - инсониятнинг умумий душмани, ундан кўплаб давлатлар аҳолиси азият чекмоқда. Хитой унинг тарқалиши учун узр сўраши кераклиги ҳақидаги фикр мутлақ далил ва асоссиздир”, деб айтган Хитой вакили.

“АҚШда 2009 йилда чўчқа гриппи авж олгани оқибатида дунёнинг 214 та давлати ва ҳудудида 18 мингдан кўпроқ одам вафот этган. Ўшанда кимдир Вашингтонга узр сўраши кераклигини айтганми?”, деб қўшимча қилган Чжао Лицзянь.

Охирги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 97945 нафарга етди. Бундан 80552 та касалланиш ҳолати Хитойга тўғри келади. 

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари 85 та давлатда аниқланган (бир кун ичида 5 та давлатга кўпайган). Хитойдан ташқарида вирусга 14768 киши чалинган, улардан 267 нафари вафот этган. Бутун дунё бўйлаб вирус қурбонлари сони 3383 нафарга етди. 

Хитойда маълум қилинишича, мамлакатда айни вақтда коронавирусдан 6 турдаги вакцина синовдан ўтказила бошланган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top