01:24 / 09.03.2020
0
51173
Италия коронавирусдан вафот этиш даражаси бўйича биринчи ўринга чиқди
Фото: Reuters

Якшанба куни Италияда вафот этганлар сони кескин – 366 кишига ошди (7,3 минг беморнинг 4,96 фоизи).

Италия коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда турибди, бу ерда ҳар 20-бемор вафот этмоқда, деб ёзмоқда РИА Новости.

Якшанба куни Италияда вафот этганлар сони кескин – 366 кишига ошди (7,3 минг беморнинг 4,96 фоизи).

Ўлим ҳолатлари бўйича иккинчи ўринда Хитой (3,83 фоиз), учинчи ўринда Эрон (2,96 фоиз) бормоқда.

Коронавирус тарқалган  мамлакатлар орасида энг кам ўлим ҳолати Жанубий Кореяда қайд этилган. Бу ерда касалланганларнинг 0,68 фоизи вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 80 минг нафардан ошган, 3097 киши вафот этган. Дунё бўйича эса касаллик юқтирганлар 106 128 нафарга етган.

 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top