01:09 / 23.04.2020
43161
Коронавирусдан холи мамлакатлар рўйхати тузилди

Маълумот берилишича, шу кунга қадар 15та мамлакат ва 11та аҳоли доимий яшайдиган ҳудудда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

Фото: iStock

Daily Mail нашри коронавирусдан холи мамлакатлар ва аҳоли доимий яшайдиган ҳудудлар рўйхатини тузди.

Газетанинг маълумот беришича, шу кунга қадар 15та мамлакат ва 11та аҳоли доимий яшайдиган ҳудудда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. Бу рўйхатдан Комор ороллари, Кирибати, Лесото, Маршалл ороллари, Микронезия Федератив Штатлари, Науру, Палау, Сулаймон ороллари, Тожикистон, Тонга, Туркманистон, Тувалу, Вануату ва Шимолий Корея жой олди.

Питкэрн, Авлиё Елена, Кўтарилиш ва Тристан-да-Кунья ороллари (Буюк Британия) , Америка Самоаси (АҚШ), Уоллис ва Футуна ороллари (Франция), Шпицберген (Норвегия), Рождество ва Норфолк, Кокос ороллари (Австралия), Ниуэ, Токелау, Кук ороллари (Янги Зеландия) коронавирус етиб бормаган аҳоли доимий яшайдиган ҳудудлар деб топилди.

Шу билан бирга, айрим давлатлар касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида шунчаки хабар қилмаяпти деб ҳисобланмоқда. Масалан, Жанубий Кореяда 10 мингдан ортиқ киши касалликка чалингани ҳолда, Шимолий Корея мамлакатда ҳеч ким коронавирус юқтирмаганлигини таъкидлаб келмоқда. Тожикистон эса касаллик тарқалиш ўчоғи бўлган Хитой билан чегарадош.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича бу касалликка чалинганлар сони 2,6 миллиондан ошган, 182 мингдан ортиқ киши вафот этган.

 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top