00:52 / 20.05.2020
5749
Microsoft Илон Маск компанияси учун суперкомпьютер ишлаб чиқарди

Компьютер қуйидаги техник тавсифга эга: 285 000та ядро процессори (CPU core), 10 000та график процессор (GPU) ва тармоқ ўтказиш қобилияти ҳар бир GPU-сервер учун сониясига 400 гигабит.

Фото: Shutterstock / Fotodom

Microsoft корпорацияси дунёдаги энг кучли бешта суперкомпьютердан бирини яратди.

Бу ҳақда Microsoft Build конференциясида маълум қилинди.

Янги суперкомпьютер OpenAI нотижорат тадқиқот ташкилоти учун яратилган. Ташкилот асосчилари SpaceX раҳбари Илон Маск ва Y Combinato венчур фондининг собиқ раҳбари Сэм Альтман ҳисобланади.

Компьютер қуйидаги техник тавсифга эга: 285 000та ядро процессори (CPU core), 10 000та график процессор (GPU) ва тармоқ ўтказиш қобилияти ҳар бир GPU-сервер учун сониясига 400 гигабит.

Microsoft суперкомпьютери Azure булутли платформаси асосида ишлаб чиқарилган. 

Суперкомпьюьтер турли моделлар ва AI-алгоритмлар учун маълумотларни ҳисоблайди.  

Top